12:56 / 08.02.2019
4 870

Офарин! Нестеров келди, "Уҳуд"нинг ғалабалари давом этмоқда

Офарин! Нестеров келди, "Уҳуд"нинг ғалабалари давом этмоқда
Ҳозиргина Саудия Арабистонининг Про-лигаси 19-тури доирасидаги "Уҳуд" - "Ал Файсали" учрашуви якунига етди. Унда Игнатий Нестеров ҳаракат қилаётган "Уҳуд" йирик 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Баҳснинг 20-дақиқасида меҳмонларнинг бразилиялик футболчиси Луизиньо ватандошимиз қўриқлаётган дарвозага пенальтини аниқ тепа олмади.
Игнатий Нестеров учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. Шу орқали "Уҳуд" кетма кет икки ўйинда, аниқроғи Игнатий ҳаракат қилган баҳсларда ғалабаларга эришди.

"Уҳуд" - "Ал Файсали" 4:1
Голлар:
Маҳмуд Атиях (2), Сагер Отайф (45), Аҳмад Гома (47), Адолф Теикеу (76) - Ҳамдан ал-Шамрони (45+5)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Офарин! Нестеров келди, "Уҳуд"нинг ғалабалари давом этмоқда