09:11 / 11.02.2019
3 370

«Ювентус» сафарда «Сассуоло»ни йирик ҳисобда енгди

«Ювентус» сафарда «Сассуоло»ни йирик ҳисобда енгди
Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Сассуоло» – «Ювентус» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Читта-дель-Триколоре» стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Меҳмонлар ўйинни фаол бошлашди ва уларнинг уринишлари 23-дақиқада ўз самарасини берди. Криштиану Роналдунинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этди, бироқ қайтган тўпни Сами Хедира дарвозага жойлаб қўйган ҳолда туринликларни олдинга олиб чиқди.

70-дақиқада Роналду бурчакдан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўналтирди. Ўйин якунланиши арафасида Эмре Жан жамоасининг ажойиб комбинациясини гол билан якунлаб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, «Ювентус» очколарини 63тага етказиб олди ва турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.

А Серия, 26-тур
Сассуоло – Ювентус 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар:
0:1 – 23 Хедира, 0:2 – 70 Роналду, 0:3 – 86 Жан.
Сассуоло – Консильи, Маньяни, Рожерио, Лирола, Пелузо, Локателли, Сенси, Джуричич (Матри, 56), Бурабия (Маньянелли, 79), Берарди, Эль-Бабакар (Бога, 59).
Ювентус – Шченсни, Касерес, Алекс Сандро, Де Шильо, Ругани, Пьянич, Хедира (Бентанкур, 66), Матюиди (Жан, 85), Бернардески (Дибала, 83), Манжукич, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Пьянич (6), Алекс Сандро (27), Маньяни (30), Бурабия (38).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» сафарда «Сассуоло»ни йирик ҳисобда енгди