16:18 / 11.02.2019
3 752

Ҳаким Фузайлов: "АГМК - кучли жамоа"

Ҳаким Фузайлов: "АГМК - кучли жамоа"
Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ 2-саралаш босқичи доирасида АГМК клуби "Истиқлол"ни қабул қилади.

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Пойтахтимиздаги "Lotte" меҳмонхонаснинг "Регистон" залида ташкиллаштирилган анжуманда дастлаб "Истиқлол" устози Ҳаким Фузайлов иштирок этди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Илиқ кутиб олишгани учун раҳмат. Барча шароитлар яратиб берилди. Эртанги ўйини қизиқ ўтиши аниқ, улар ўз олдиларига юқори марраларни қўйишган.

Селекция ишари давом этмоқда, боиси ўйин февраль ойидаёқ бўлиб ўтмоқда, аммо шундай бўлсада, янги келган футболчилардан қониқиш ҳосил қиляпман.

Миржалол Қосимовни яхши биламан, бироқ мен «Локомотив»да ишлаган вақтдаги кўплаб нарсалар ўзгариб кетган. Рақибнинг таркибини кўриб, уларни кучли эканлигини кўришимиз мумкин.

Бу футбол, сафар ва уй ўйинлари бир хил. Фақат қарама-қаршилик бир учрашувдан иборат эканлигидан мухлислар ютқазади. Боиси футбол мухлислар учун ўйналади.

Бизнинг футболдаги рейтингимиз юқори эмас, аммо 20 йилдирки, спортимиз, жумладан футбол ҳам ўсиб, ривожланиб бормоқда", - деди Фузайлов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳаким Фузайлов: "АГМК - кучли жамоа"