Бутунжаҳон бокс серияси – WSB турнирининг IX мавсуми октябрь ойида старт олади ва унда «Uzbek Tigers» жамоаси ҳам иштирок этади, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатовнинг сўзларига кўра, «Uzbek Tigers» мазкур мусобақада ғолиб чиқиш салоҳиятига эга.
«WSB мусобақасида иштирок этадиган «Uzbek Tigers» жамоаси маъмуриятининг янгиланиши натижаларни яхшилашга бўлган масъулиятни оширади. Федерациянинг биринчи галдаги вазифаси боксимиз муваффақиятининг давомий бўлишини таъминлашдир. WSB турниридаги муваффақиятли иштирок ҳам бизнинг асосий йўналишларимиздан бири ҳисобланади.
«Uzbek Tigers» ғалаба қозонишни билади ва буни исботлай олган жамоа. Ишонамизки, яқин орада боксчиларимиз либосида WSB ғолибларининг юлдузчаси пайдо бўлади. Халқимизнинг жамоага бўлган ишончи ва меҳри бокчиларимизнинг ғалабаси учун ҳақиқий мотивация вазифасини бажаради», – дейди Сакен Полатов.
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Жамоа бош менежери Абдуллоҳ Сагдиев боксчиларнинг жанговар кайфиятда эканлигини қайд этиб ўтган.
«Жамоа ва WSB турниридаги иштирок мен учун Ўзбекистон бокс федерациясидаги фаолиятимнинг масъулиятли вазифаларидан бири ҳисобланади. Биз боксчиларимизнинг ғалаба қозона олишларини ва бунинг учун уларда барча нарса борлигини биламиз.
Вақтни бой бермай, бугуноқ тайёргарликка киришишимиз лозим. Мавсум октябрь ойида бошланади. Йигитлар айни пайтда жанговар кайфиятда. Мухлисларимизга раҳмат. Шак-шубҳа йўқки, биз ишончни оқлаймиз», – деди Абдуллоҳ Сагдиев.
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Маълумот учун, «Uzbek Tigers» WSB`да 2016 йилдан буён қатнашиб келмоқда. Жамоа илк мавсумида ярим финалга қадар етиб бориб, кейинги йили чорак финалда тўхтаган бўлса, 2018 йилда чорак финал баҳслари бекор қилингани боис иштирокини гуруҳ босқичида якунлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида Kun.uz мухбири билан суҳбатда бўлган Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов «Uzbek Tigers» тақдири ва ўзбекистонлик боксчиларнинг Токио Олимпиадасига тайёргарлиги ҳақида маълумот берганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?