08:05 / 24.02.2019
4 195

Шоҳжаҳон Эргашев афсонавий мураббий қўл остида машғулотларни бошлайди

Шоҳжаҳон Эргашев афсонавий мураббий қўл остида машғулотларни бошлайди
Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашевнинг мураббийлар штабида ўзгариш бўлади.
Нокаутчи боксчимиз шу кунгача машғулотларини машҳур Kronke залида ўтказаётганди. Шоҳжаҳон бу зал ва унда ишлаётган мураббийлари билан хайрлашди. Энди чарм қўлқоп устамиз афсонавий мураббий Фредди Роуч қўл остида машғулот ўтказади. Роуч филиппинлик Мэнни Пакьяонинг 20 йиллик мураббийи ҳисобланади.

"Тез кунда Фредди Роуч билан ҳамкорликни бошлаймиз. Бу масала 80 фоизга ҳал бўлган. Шу кунгача биргаликда ишлаб келган ва рингда ҳам ёнимда бўлган мураббий Рик Филипс билан ҳамкорлигимиз давом этади", - деди интервьюсида Эргашев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шоҳжаҳон Эргашев афсонавий мураббий қўл остида машғулотларни бошлайди