12:43 / 24.02.2019
2 484

Месси «Олтин бутса» учун пойгада пешқадамлик қилмоқда

Месси «Олтин бутса» учун пойгада пешқадамлик қилмоқда
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 25-туридан ўрин олган «Севилья»га қарши ўйинда учта гол урди ва жамоасига муҳим ғалабани келтирди. Бу Леонинг фаолиятидаги 50-хет-триги бўлди.

Аргентиналик мегаюлдуз Ла Лига баҳсларида 32 марта рақиблар дарвозасига учта гол урган. Мессининг хет-тригидан энг кўп (4 мартадан) «Севилья» ва «Валенсия» «жабр кўрган». «Атлетико», «Осасуна» ва «Депортиво» дарвозаларига Лео уч мартадан хет-трик йўллаган.
Месси хет-триклар борасида замонавий футболнинг яна бир афсонаси Криштиану Роналдудангина ортда қолмоқда. Роналдунинг ҳисобида 51 та хет-трик бор.

Футболчи ушбу ўйиннинг 26-дақиқасида ҳисобни очиш орқали 26-марта «Севилья» дарвозасини ишғол қилди – бу Ла Лига доирасидаги бир жамоа дарвозасига урилган голлар рекордидир. Аввалроқ Месси ва Криштиану Роналду ҳисобида «Севилья» дарвозасига урилган 25 та гол бор эди.
Месси «Олтин бутса» учун пойгада пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Примеранинг 25-турида «Севильея»га қарши сафарда кечган ўйинда (4:2) аргентиналик футболчи хет-трик муаллифи бўлди.

Месси Испания чемпионатининг жорий мавсумида жамоасининг 23 ўйинида 25 та гол урган.
«Барселона» етакчисининг «Олтин бутса» учун асосий рақобатчиси «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе бўлиб, у Франция чемпионатида 20 ўйинда 22 голга муаллифлик қилган. Учинчи ўринда эса Италия А Сериясида 24 ўйинда 19 бор рақиблар дарвозабонини ранжитган «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду бормоқда.

«Олтин бутса» учун пойга
1. Лионель Месси («Барселона») — 25 гол
2. Килиан Мбаппе («ПСЖ») — 22
3. Криштиану Роналду («Ювентус») — 19
4. Кшиштоф Пёнтек («Милан») — 18
5. Эдинсон Кавани («ПСЖ») — 17
6. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») — 17
7. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») — 17
8. Фабио Квальярелла («Сампдория») — 16
9. Дуван Сапата («Аталанта») — 16
10. Николя Пепе («Лилль») — 16
11. Луис Суарес («Барселона») — 16
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)