Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (5-0, 4 КО) апрель ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчи GoSport.uz нашрига маълум қилган.
Маълум бўлишича, Муроджон Аҳмадалиев 26 апрель куни Калифорния штатининг Инглвуд шаҳрида жойлашган машҳур казино маркази Форум саройида рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Бокс кечасининг марказий жангида Муроджон Аҳмадалиев жанг қиладиган вазннинг WBA чемпионлик камари соҳиби америкалик Даниэл Роман (26-2-1, 10 КО) ва IBF камари эгаси австралиялик Теренс Доэни (21-0, 15 КО) камарларни бирлаштирувчи жанги ҳам айнан ўша куни, ўша саройда бўлиб ўтади.
Мазкур жанг ғолиби 90 кун ичида айнан Муроджон Аҳмадалиевга қарши мажбурий жанг ўтказиши лозим бўлади. Шу тариқа, Аҳмадалиев ёзда бир жанг орқали WBA ва IBF камарларини ўзиники қилиши мумкин бўлади.
Инглвудда бўлиб ўтадиган мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шаҳрам Ғиёсов (7-0, 6 КО) ҳам рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби саналади. У сўнгги марта 2018 йил 24 ноябрь куни Айзек Саратени (16-4-3, 2КО) 9-раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Шу жангдан сўнг у рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олган. Февраль ойидаги рейтингда ҳам у биринчи ўринда кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди