11:30 / 06.03.2019
4 179

Исроил Мадримов 9 март куни тажрибали рақибга қарши жанг қилади (фото)

Исроил Мадримов 9 март куни тажрибали рақибга қарши жанг қилади (фото)
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов 9 март куни АҚШда ўзининг профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.

Мадримов Нью-Йоркдаги Верона шаҳарчасида жойлашган Turning Stone Resort & Casino аренасида рингга кўтарилиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Маълум бўлишича, унинг профи рингдаги иккинчи рақиби венесуэлалик Фрэнк Рохас бўлади.
Маълумот учун, Фрэнк шу пайтгача профессионал боксда 26 марта рингга кўтарилиб 24 бор зафар қучган. Ғалабаларининг 23тасида рақибини нокаутга учратган ва 2 бор мағлуб бўлган.

Исроил Мадримов WBA Intercontinental камари соҳиби саналади. У 2018 йилнинг 24 ноябрь куни дебют жангидаёқ мексикалик Владимир Эрнандесни (10-3, 6 КО) олтинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратиб ушбу камар соҳиби бўлганди.
У айни дамда WBA йўналиши бўйича жаҳон рейтингининг тўққизинчи поғонасида турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов 9 март куни тажрибали рақибга қарши жанг қилади (фото)