
Кеча Ахборот ва коммуникациялар агентлигида "Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда ПФЛ бош директори ёрдамчиси Диёр Имомхўжаев янги мавсумда нима сабабдан Суперлиганинг бош ҳомийси ўзгарганига изоҳ бериб ўтди.
"Cоcа-Colа" мавсум аввалида "Pepsi"нинг таклифига нисбатан бироз кўпроқ пулга эга бўлган шартнома таклиф қилди, аммо озгина пул учун эски қадрдондан воз кечиш ниятимиз йўқ эди.
5 март куни "Pepsi" билан янги шартнома тузилиши керак эди. Бироқ "Coca-Cola" 4 март куни янги таклиф билан чиқди ва ушбу таклиф "Pepsi"никидан икки баробар катта эди. Келишувнинг аниқ суммасини иккинчи томоннинг сўрови билан айта олмайман", - деди Имомхўжаев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар