11:23 / 10.03.2019
3 117

«Динамо» ўзида «Насаф» билан дуранг ўйнади (видео)

«Динамо» ўзида «Насаф» билан дуранг ўйнади (видео)
Ўзбекистон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган «Динамо» – «Насаф» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Ўйин қаршиликларнинг ҳужумлари остида бошланди ва бу уринишлар тез орада ўз самарасини берди. Учрашувнинг 12-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Дилшод Саитовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтаришда хатога йўл қўйди.

Голдан сўнг ўйин янада шиддатли ўтмоқда, иккала жамоада ҳам вазиятлар юзага келди. Бўлим якунига қадар кескин ва муросасиз баҳс гувоҳига айландик. Ҳар икки томонда ҳам бир нечта қулай имкониятлар юзага келди. Шунингдек, дастлабки бўлим мезбонлар дарвозабони Шоҳруҳ Элбутаевнинг хатолари билан ёдда қолди.

Иккинчи бўлим ҳам жамоаларнинг қатор ҳужумлари билан бошланди. 51-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Жарима майдонига узатиб берилган тўпни Амиржон Сафаров боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим ўрталарига яқин самарқандликлар посбони жиддий жароҳат олди ва ўйинда тўхталиш юзага келди. Мазкур тўхталишлардан кейин ўйин сурати бироз тушди, бироқ ўйин якунига яқин жамоалар яна фаолликни оширишди.

Сўнгги дақиқалар меҳмонларнинг хавфли ҳужумларига бой бўлди, бироқ қаршиликлар улардан фойдалана олмадилар.
Шу тариқа, бу ўйин ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.

Coca Cola Суперлига, 1-тур
«Динамо» – «Насаф» 1:1 (0:1, 1:0)
Гол:
0:1 - 12 Саитов, 1:1 - 51 Сафаров.

«Динамо»: 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев (1. Ботирали Эргашев, 62), 2. Миркомил Локаев, 4. Хакимхон Аламхонов, 6. Акмал Холмуродов, 10. Амиржон Сафаров (14. Вохид Шодиев, 78), 11. Қадамбой Нурметов, 16. Бобур Қосимов, 18. Аббос Шодмонов, 21. Дамир Темиров (7. Жасур Азимов, 67), 23. Сардорбек Эминов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов.

«Насаф»: 1. Умиджон Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов, 9. Ҳумоюн Муртозаев, 18. Бобир Давлатов, 19. Сардор Абдураимов, 22. Акмал Мозговой (20. Ислом Кенжабоев, 79), 27. Ислом Рашидхонов (17. Дониёр Нарзуллаев, 90), 28. Хуршидбек Мухторов, 77. Ойбек Бозоров (10. Бобир Абдихолиқов, 70), 92. Умарбек Эшмуродов.
Огоҳлантириш: Аламхонов (81)


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Динамо» ўзида «Насаф» билан дуранг ўйнади (видео)