20:46 / 11.03.2019
3 914

Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати саралашига тайёргарликни бошлайди

Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати саралашига тайёргарликни бошлайди
Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Чиғатой» спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Любинко Друлович бошчилигидаги футболчилар Испания ва Туркияда йиғин ўтказиб, бир қатор назорат ўйинларида майдонга тушганликлари ҳақида хабар бериб ўтгандик. Навбатдаги йиғин шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарликнинг якуний босқичи бўлади.
Ўқув-машғулот йиғинига қуйидаги футболчилар таклиф қилинган:

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон «Насаф»
Ҳамроев Умиджон «Пахтакор»
Зиёвутдинов Низомитдин АГМК
Муҳаммаджонов Машҳуржон «Насаф»

Ҳимоячилар:
Қобилов Ислом «Бунёдкор»
Ғофуров Ҳусниддин «Сурхан»
Алиқулов Ҳусниддин «Машъал»
Насруллаев Шерзод «Насаф»
Саидов Дилшод «Насаф»
Алижонов Ҳожиакбар «Пахтакор»
Алижонов Илҳом «Насаф»

Ярим ҳимоячилар:
Абдуллаев Абдулла «Бунёдкор»
Исмоилов Аброрбек «Сурхон»
Ўрунов Остон «Навбахор»
Рустамов Ойбек «Қўқон-1912»
Яхшибоев Жасур «Пахтакор»
Тўхтасинов Нурилло «Бунёдкор»
Кенжабоев Ислом «Насаф»
Рашидхонов Ислом «Насаф»
Бозоров Ойбек «Насаф»
Қодирқулов Санжар «Бунёдкор»
Нуруллаев Суҳроб «Металлург»
Мухитдинов Шароф «Насаф»

Ҳужумчилар:
Амонов Азиз «Локомотив»
Мираҳмадов Миржаҳон «Бунёдкор»
Абдухолиқов Бобур «Насаф»
Талхатов Диан «Сўғдиёна»

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон ва Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.

Саралаш ўйинларининг тақвими қуйидагича:

22 март, 17:00
Ўзбекистон – Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

24 март, 17:00
Тожикистон – Ҳиндистон («Пахтакор» стадиони)

26 март, 17:00
Ўзбекистон – Тожикистон («Пахтакор» стадиони)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати саралашига тайёргарликни бошлайди