Аллегри танқидчиларга: "Мен яна нима қилишим керак?"

  • 15 март 2019, 09:00
  • 1 035
  • Спорт
  • Аллегри танқидчиларга: "Мен яна нима қилишим керак?"
    «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида «Атлетико» устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз танқидчиларига жавоб берди.

    «Биз идеал ўйин намойиш қилмадик, лекин диққатни йўқотмадик. Ушбу ўйинга жуда ҳам бошқача ёндошишимиз мумкин эди, чунки камбэк ҳақида гаплар кўп бўлди. Масалани ҳал этиш учун 95 дақиқа вақтимиз бор эди. Биз бунинг уддасидан чиқдик, жамоа табрикларга ҳақли.

    Роналду учун чемпионлар лигасини биттагина гол билан якунлаш жуда ҳам ғалати бўлар эди. У ажойиб ўйин намойиш қилди, барча йигитлар мухлислар сингари ўзларининг ҳиссаларини қўшишди.

    Танқидлар – менинг муаммом эмас. Бу уларнинг муаммоси. Мен яна нима қилишим керак? Беш йил ичида биз тўрт маротаба скудеттони қўлга киритдик, икки маротаба ЕЧЛ финалига етдик, тўрт марта Италия кубогида ғолиб бўлдик.

    Мен яна нима қилишим керак? Ҳар қандай вазиятда ҳам танқид ўрганишга хизмат қилади ва мен учун ҳам бу жуда қизик», - дейди Аллегри.

    » » Аллегри танқидчиларга: "Мен яна нима қилишим керак?"