19:00 / 17.03.2019
3 598

«Женоа» бугун «Ювентус»нинг А Сериядаги мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди (видео)

«Женоа» бугун «Ювентус»нинг А Сериядаги мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди (видео)
Италия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Женоа» – «Ювентус» учрашуви ўз якунига етди. «Луиджи Феррарис» стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув мезбонларнинг фаоллигида бошланди ва танаффусга қадар устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Бироқ дарвозалар даҳлсиз қолди.

Иккинчи бўлимда ҳам генуяликлар ҳужум қилишдан тўхташмади. Тайм ўрталарида «Женоа» вакиллари ўзгаришни амалга оширишди ва бу тез орада ўз самарасини берди. 72-дақиқада Горан Пендевнинг узатмасидан сўнг Стефано Стураро жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб туринликлар дарвозасини ишғол қилди.

81-дақиқада мезбонлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди. Шеригидан пас қабул қилиб олган Пандев жарима майдонига кириб борди ва кучли зарба билан жамоасининг иккинчи голини урди.
Шу тариқа, туринликлар А Сериядаги илк мағлубиятларини қабул қилиб олдилар.

А Серия, 28-тур
Женоа – Ювентус 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 72 Стураро, 2:0 – 81 Пандев.
Женоа – Раду, Зуканович, Ромеро, Кришито, Педру Перейра, Лерагер, Ролон, Радованович (Велозу, 75), Лазович (Стураро, 70), Санабрия (Пандев, 60), Куаме.
Ювентус – Перин, Алекс Сандро, Бонуччи, Ругани, Жоау Канселу (Бернардески, 60), Пьянич, Бентанкур (Спинаццола, 77), Жан, Касерес, Манжукич (Кин, 73), Дибала.
Огоҳлантиришлар: Ромеро (3), Алекс Сандро (5), Касерес (23), Пандев (82), Жан (85).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Женоа» бугун «Ювентус»нинг А Сериядаги мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди (видео)