
Ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев 25 май - 16 июн кунлари Польша мезбонлигида ўтказиладиган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига заҳира ҳаками сифатида таклиф қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Манбада келтирилишича, ушбу мусобақага Осиё минтақасидан жами 13 нафар ҳакам жалб этилган. Шулардан, 3 нафар бош ҳакам, 6 нафар рефери ассистентлари ва 3 нафар VAR бўйича ишлайдиган ҳакамлардир.
Маълумот учун, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига Польшанинг Гдина, Бдгош, Лодз, Лублин, Тиши ва Биэлско-Биала шаҳарлари мезбонлик қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар