Александр Усик WBA камаридан воз кечди

  • 29 март 2019, 07:10
  • 453
  • Спорт
  • Александр Усик WBA камаридан воз кечди
    Бокс бўйича биринчи оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик WBA камаридан воз кечди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram’даги расмий саҳифасида маълум қилди.

    «WBA ташкилоти мени Денис Лебедов билан жанг қилишга мажбур қилмоқда. Бу жанг бўлмайди, чунки мен ва менинг жамоам оғир вазн тоифасига ўтишга қарор қилдик. Шу сабабли Денис билан жанг қила олмайман.

    Мен камардан воз кечаман. Шунчаки у менда бўлишини хоҳламайман, қолганлар жанг қилаверсин, бу яхши. Денисга ҳамда ушбу камар учун курашадиган барча боксчиларга омад тилайман. Бокс тушинг ва камарни қўлга киритинг», — деди Усик.

    Шундай қилиб, Усик эндиликда мутлақ жаҳон чемпиони деб ҳисобланмайди, чунки у биринчи оғир вазн тоифасида фақатгина 3 та асосий камарга эга.

    Эслатиб ўтамиз, Александр Усик WБСС камари учун жангда Мурад Гассиевни мағлуб этиб, биринчи оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлганди.

    » » Александр Усик WBA камаридан воз кечди