12:50 / 30.03.2019
2 453

Бугун "Сурхон" Термизда "Динамо"ни қабул қилади, "Навбаҳор" Тошкентда меҳмон бўлади

Бугун "Сурхон" Термизда "Динамо"ни қабул қилади, "Навбаҳор" Тошкентда меҳмон бўлади
Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур ўйинлари давом этади. Бугунги дастурдан иккита учрашув ўрин олган.
Дастлаб, Суперлиганинг бу йилги дебютантлари “Сурхон” ва “Динамо” Термизда тўқнаш келишади. Сўнгги лаҳзаларда олий дивизионда ўйнаши маълум бўлган жамоалар бунга қай даражада тайёр эканликларини бугунги ўйинда кўриб оламиз.

Шу вақтга қадар жамоалар расмий ўйинларда ўзаро 16 бор тўқнаш келишган, уларнинг 7 тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган бўлса, яна еттита ўйинда “Сурхон” зафар қучган. Иккита баҳсда муроса йўли танланган.

Иккинчи ўйин Тошкентда “Локомотив” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс турнинг марказий ўйини дея айтилмоқда. Чунки унда чемпионлик учун даъвогарлар ўзаро рўбару келишади.

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) баҳсларида ўзаро 30 марта куч синашишган. Мазкур ўйинларнинг 17 тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган бўлса, 8 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган. Яна 5 та ўйинда эса жамоалар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 54-39, “Локомотив” фойдасига.

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2016 йили қайд этилган бўлиб, унда “темирйўлчилар” ўз майдонларида 5:0 ҳисобида зафар қучишган.

“Лочинлар”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2007 йили Наманганда қайд этилган бўлиб, унда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида зафар қучганди.

“Навбаҳор” шу вақтга қадар Тошкентда 15 та ўйин ўтказган бўлса, уларнинг бор-йўғи биттасида ғалаба қозона олган.

“Сурхон” – “Динамо”
30 март, 16:15, Термиз

“Локомотив” – “Навбаҳор”
30 март, 19:15, Тошкент

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун "Сурхон" Термизда "Динамо"ни қабул қилади, "Навбаҳор" Тошкентда меҳмон бўлади