31 март, якшанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 29-тури доирасида 4 та учрашув ўз ниҳоясига етди.
Турнинг марказий ўйинларидан бирида «Рома» клуби Карло Анчелотти бошқарувидаги «Наполи» жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ неаполликлар етакчиси Аркадиуш Милик римликлар дарвозасини ишғол қилган бўлса, 45-дақиқага келиб Диего Перотти пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди (1:1).
50-дақиқада эса Дрис Мертенс «Наполи»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бундан ташқари Симоне Верди (55), Амин Юнес (81) ҳам ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди (4:1).
Шу тариқа «Рома» Клаудио Раньери қўл остида кетма-кет иккинчи бор мағлубиятга учради ва очко йўқотди.
"Рома" – "Наполи" 1:4
Голлар: 0:1 – 2 Милик, 1:1 – 45, пенальти Перотти, 1:2 – 49 Мертенс, 1:3 – 54 Верди, 1:4 – 81 Юнес.
Рома – Ольсен, Коларов, Манолас, Сантон, Фасио, де Росси (Клюйверт, 82), Кристанте, Нзонзи, Перотти (Ундер, 82), Шик (Дзаньоло, 63), Джеко.
Наполи – Мерет, Кулибали, Максимович, Хюсай (Малькюи, 68), Мариу Руй, Аллан, Фабиан Руис, Кальехон, Верди (Юнес, 74), Мертенс (Уна, 58), Милик.
Огоҳлантиришлар: Шик (13), Максимович (17), Манолас (36), Джеко (37), Милик (43), Коларов (66). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди