Фото: Google Images
Ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпиони, Рио Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев фаолиятини профессионал боксда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Сўнгги вақтларда -81 кг вазн тоифасида жангларда иштирок этиб келаётган Мелиқўзиев куни кеча АҚШга жўнаб кетган. Бектемир Мелиқўзиев у ерда »Мир бокса» промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Маълумот учун, мазкур промоутерлик компаниясида бугунги кунда ўзбекистонлик бир қатор боксчилар, жумладан Шаҳрам Ғиёсов (7 та жанг, 7 та ғалаба, 6 та нокаут), Муроджон Аҳмадалиев (5 та жанг, 5 та ғалаба, 4 та нокаут), Исроил Мадримов (2 та жанг, 2 та ғалаба, 2 та нокаут) ва Баҳодир Жалолов (5 та жанг, 5 та ғалаба, 5 та нокаут) шуғулланиб келишмоқда. Бектемир айнан мана шу компания билан шартнома тузаётган навбатдаги ўзбекистонлик спортчи бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этувчи Осиё чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинган ва ундан Бектемир Мелиқўзиев ўрин олмаганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради