"Пахтакор" бош мураббийи "Ал Садд" билан баҳсдан кейинги матбуот анжуманида фикрларини билдирди.
- Ажойиб футбол оқшоми бўлди, минглаб мухлислар, ажойиб об-ҳаво. Биз футболни яхши кўрадиган жамоага қарши ўйнадик. Шундай жамоага қарши ўйнаш доим ажойиб. Ўйлашимча, биз ҳам савиямизни намойиш этдик. Юқори савияда ўйнай олишимизга ишониш керак.
Бугун биз характер кўрсатдик. Икки марта ҳисобда ортда қолиб ҳисобни тенглаштира олдик. Йигитлар тезкор ўйин намойиш этишди. Умуман олганда, яхши ўйин бўлди.
Ҳа, рақиб сафида жаҳон юлдузлари ўйнашди. Аммо улар билан тенгма-тенг ўйнашимизга ўзимиз ишонишимиз керак. Ғалаба қозонишни ўрганиш лозим. Ўзбек халқи очиқ ва ҳужумкор ўйинни яхши кўради. Бу бизнинг услубимиз ва кўплаб ҳужум қилиб ғалаба қозонишимиз керак.
Албатта, тезкор гол ўтказганимиз доим таъсир қилади. Хави ҳақиқий, футбол афсонаси. Унга ярим метр бўш жой қолдирсангиз етарли эканини кўрдик.
Ўтказиб юборилган голларда Қуввтовни айбламаган бўлардим. Хави Касильяс ва бошқа кучли дарвозабонларга ҳам гол урган. Бу ерда маҳорат ўз сўзини айтди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди