14:40 / 13.04.2019
2 669

«Андижон» бугун «Бунёдкор» меҳмони бўлади, «Динамо» эса «Сўғдиёна»ни қабул қилади

«Андижон» бугун «Бунёдкор» меҳмони бўлади, «Динамо» эса «Сўғдиёна»ни қабул қилади
Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу 4-турда Даврон Файзиев ўзининг собиқ клуби билан тўқнаш келади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 16:15 да бошланади. Бир неча йил давомида "Сўғдиёна"ни бошқарган Файзиев айни пайтда "Динамо"да ишламоқда. Олдинги турда Самарқанд жамоаси мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Самарқандда ўтган 19 та ўйиннинг 4 тасида "Сўғдиёна" ғалаба қозона олган холос. Иккала жамоа ҳам бу мавсум 3 та ўйинда 3 тадан гол уришнинг уддасидан чиқди.

Мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлаган "қалдирғочлар" ниҳоят учинчи турга келиб илк ғалабасини қўлга киритишди. Суперлигага қайтган "Андижон" эса дастлабки икки ўйинда икки бор дуранг ўйнади ва ўтган турда йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
"Миллий" стадион майдони ҳали тайёр бўлмагани учун мазкур баҳс Олмалиқдаги ОКМК стадионида бўлиб ўтади. Ўйинга соат 18:20 да старт берилади.

Бу жамоалар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 18 та ўйин ўтказишган. "Бунёдкор" шундан 14 тасида ғолиб бўлган. Тўрт учрашувда ғолиб аниқланмаган. "Андижон" клуби ўз тарихида ҳеч қачон ушбу рақибни мағлуб эта олмаган. Фақат "қалдирғочлар" майдонида ўтган 9 та учрашувни оладиган бўлса "бургутлар" бир мартагина дуранг ўйнашган (8 та мағлубият) ва бир мартагина гол уришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Андижон» бугун «Бунёдкор» меҳмони бўлади, «Динамо» эса «Сўғдиёна»ни қабул қилади