
Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинлари ўтказилмоқда.
D гуруҳида «Пахтакор» клуби сафарда Қатарнинг «Ас-Садд» клуби билан ўйнади ва 1:2 ҳисобида ютқазди.
9-дақиқада Хави жарима зарбасидан гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 30-дақиқада Кримец бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 87-дақиқада Бунижаҳ ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирган голни урди.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида «Ал-Аҳлий» ўз майдонида «Персеполис»ни 2:1 ҳисобида енгди.
Натижада, «Ас-Садд» 7 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб олди. «Ал-Аҳлий» ҳисобида 6 очко, «Пахтакор»да 5 очко, «Персеполис»да 4 очко бор.
ОЧЛ, D гуруҳи, 4-тур
22 апрель
Ас-Садд (Қатар) – Пахтакор (Ўзбекистон) 2:1
Голлар: Хави (9), Бунижаҳ (87) – Кримец (30)
Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) – Персеполис (Эрон) 2:1
Голлар: Ас-Сома (30 пен, 84) – Халилзода (90+3)
Эътиборингизга Егор Кримецнинг 30-дақиқада урган голини ҳавола этамиз:
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар