date

WBA рейтинги: Муроджон Аҳмадалиев биринчи ўринни бой берди

WBA рейтинги: Муроджон Аҳмадалиев биринчи ўринни бой берди
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) профессионал боксчиларнинг апрель ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унда Шаҳрам Ғиёсов яна кучли 15 таликка қайтди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (8 та ғалаба, 6 та нокаут) апрель ойи рейтингида 14-ўринга жойлашди. У февраль ойи учун чиқарилган рейтингда кучли 15таликка киритилмаганди. Шаҳрам апрель ойи сўнгида америкалик Эммануэль Тейлорни очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, WBA International чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Янгиланган рейтингда иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Муроджон Аҳмадалиев (6 та ғалаба, 5 та нокаут) 1-ўринни бой берди ва бир поғона пастлаб 2-ўринга жойлашди.

Эслатиб ўтамиз, 26 апрелдан бошлаб 90 кун давомида Муроджон Аҳмадалиев Даниэл Романга қарши бир йўла иккита камар чемпионлиги учун жанг қилади.

Шунингдек, рейтингда супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (2 та ғалаба, 2 та нокаут) бир ой олдинги кўрсаткичидан бир поғона пастлаб, 7-поғонадан жой олган. Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида битта жанг ўтказган Шоҳжаҳон Эргашев (16 та ғалаба, 14 та нокаут) эса рейтингда 4-ўринда қолган.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » WBA рейтинги: Муроджон Аҳмадалиев биринчи ўринни бой берди