00:30 / 05.05.2019
2 718

Улуғбек Бақоев: "Мағлубиятда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман"

Улуғбек Бақоев: "Мағлубиятда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман"
Суперлига 7-тур доирасидаги "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Навбаҳор" жамоасини ғалаба билан табриклайман ва келгуси ўйинларда бугунги рақибимизга омад тиламан. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал этилди. Тезкор гол ва иккинчи ўтказиб юборилган гол барчасини барбод қилди. "Навбаҳор" биздан кўра тезкор ҳаракатланди. Футболда ҳеч ким бундай ҳолатлардан суғурталанмаган. Ким гол урса ютади.

Танаффусда футболчиларни руҳлантиришга, 3:0 ҳисоби бу ҳали мағлубият эмаслигини таъкидладим. Авваламбор ўзларини ҳурмат қилишларини сўрадим. Иккинчи таймда ўйин бироз яхшиланди. Лекин натижа ҳаммасини кўрсатиб турибди. Биринчи бўлимдаёқ учта гол ўтказиб юбориш кўп. Буни қабул қилиш эса осон эмас. Сабр қилган ҳолда келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Мағлубиятда айнан кимнидир айблашни истамайман. Ўйинни чуқур таҳлил қиламиз ва тегишли хулосага келамиз. Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман.

"Навбаҳор"га доим яхши муносабатда бўлганман. Ўйнаган давримда ёқимли хотиралар қолган. Бу ердаги муҳит ва жамоа яхши. Ҳар бир мураббий ўз фалсафаси ва услубига монанд селекция ишларини олиб боради. Ҳозир эса қўл остимдаги футболчилардан фойдаланишга тўғри келади. Трансфер бозори пайтида ўзимизга керакли футболчиларни жалб этиш борасида раҳбарият билан гаплашамиз", - деди Улуғбек Бақоев.

Манба: championat.asia

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев: "Мағлубиятда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман"