date
views 2 759

"Локомотив" сафарда "Ал Ваҳда"га ютқазиб қўйди ва гуруҳда қолиб кетди

"Локомотив" сафарда "Ал Ваҳда"га ютқазиб қўйди ва гуруҳда қолиб кетди
Абу-Дабидаги "Ал Наҳаён" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Даставвал 47-дақиқа Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳисобни очди.

60-дақиқада Игорь Йелич ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва мувозанат тикланди. 77-дақиқада эса Леонарду пенальтидан Жавоҳир Илёсов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дастлабки дақиқада Ҳалил Иброҳим Ал Ҳаммади ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.

Шу тариқа "Ал Ваҳда" ҳисобидаги очколар сони 12 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди. 4 очкоси бор "Локомотив" эса турнирдаги юришини гуруҳ босқичидаёқ якунлайдиган бўлди.

"Ал Ваҳда" – "Локомотив" 3:1 (0:0, 3:1)
Голлар:
0:1 - 47 Абдухолиқов, 1:1 - 59 Таглиабюэ, 2:1 - 77, пенальти Леонардо, 3:1 - 90+1 Халил .
"Ал Ваҳда": Муҳаммад Ал Шамси, Рим Чан Ву, Ҳамад Ал Камоли, Ҳусайн Аббос (Ҳолид Иброҳим, 54), Муҳаммад Ал Менҳали, Аҳмад Рашид, Леонардо, Исмоил Матар (Таҳнон Ҳандам, 90), Носсир Абдулҳоди (Мансур Ал Ҳарби, 72), Халил Иброҳим, Себастьян Таглиабюэ.
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Йелич, Даврон Ҳошимов, Йован Жокич, Азизбек Ҳайдаров (Диёр Туропов, 58), Арсланмурот Аманов, Сардор Мирзаев (Жамшид Искандеров, 46), Ҳусниддин Ғофуров (Филипп Райевац, 78), Тимурхўжа Абдухолиқов.
Захира: Маъмур Икромов, Азиз Амонов, Авазбек Ўлмасалиев, Бобур Эргашев.

Огоҳлантиришлар: Аҳмад Рашид (37), Леонардо (56), Ҳошимов (65).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Локомотив" сафарда "Ал Ваҳда"га ютқазиб қўйди ва гуруҳда қолиб кетди