10:53 / 15.05.2019
2 951

Шаҳобиддин Зоировнинг навбатдаги жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди

Шаҳобиддин Зоировнинг навбатдаги жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди
18 май, шанба куни профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров (1 та ғалаба, 1 та нокаут) ўзининг иккинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.

Даниянинг Орҳус шаҳрида жойлашган «Виби« спорт саройида ташкил қилинадиган бокс оқшомида Шаҳобиддин Зоировга грузиялик Мишико Шубитидзе (12 та ғалаба, 13 та мағлубият, 3 та дуранг, 5 та нокаут) рақиблик қилади.

Мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи, супер ярим енгил (-58,97 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Хуршид Тожибоев (1 та ғалаба, 1 та нокаут) ҳам рингга кўтарилади. Хуршид шу куни бошқа бир грузиялик боксчи Иракли Шариашвилига (5 та ғалаба, 2 та мағлубият, 1 та дуранг) қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги дебют жангида индонезиялик Энтони Ҳолтни (5 та ғалаба, 1 та дуранг, 5 та мағлубият, 3 та нокаут) биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, ғалаба қозонган бўлса, Хуршид Тожибоев эса польшалик Кшиштоф Роговскини (10 та ғалаба, 29 та мағлубият, 5 та нокаут) учинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳобиддин Зоировнинг навбатдаги жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди