Шота Арвеладзе: "Рақибга умуман имкон қолдирмадик"

  • 16 май 2019, 22:53
  • 443
  • Спорт
  • Шота Арвеладзе: "Рақибга умуман имкон қолдирмадик"
    “Андижон” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шота Арвеладзе қуйидагича фикр билдириб ўтди:

    - Бугун рақибга асло имкон қолдирмадик. Бугун бизда камида 5-6 та юз фоизли қулай имкониятлар бўлди. Агар улардан фойдаланганимизда биринчи бўлимнинг ўзидаёқ камида 2 та гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳам 3-4та яхши вазиятга эга бўлдик. Асосийси ғалаба қозондик.

    Тақвимимиз бироз зич, биласиз. Тез-тез ўйин ўтказаяпмиз, сафарлар, парвозлар йигитларга албатта таъсир ўтказмай қолмайди. Лекин шундай бўлса-да яхши савияда ўйнашга интиляпмиз. Йигитларни ғалаба билан табриклайман, -деди мутахассис.

    Фикрлар

    » » Шота Арвеладзе: "Рақибга умуман имкон қолдирмадик"