Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC аперль ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.
Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров (12-0, 4 КО) янги рейтингда бир ой олдинги поғонасидан битта ўрин юқорилаб, 4-поғонага жойлашган. WBC Silver камари соҳиби бўлган Азизбек яқин вақтлар ичида камарини ҳимоя қилиши шарт бўлади.
Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) эса рейтингда бир ой олдинги ўрни — 4 ўрнини сақлаб. Айни вақтда у IBF рейтингида биринчи, WBO рейтингида эса 9-ўринларни эгаллаб турибди.
WBC рейтингидан илк марта яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи жой олди. Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) мазкур рейтингда 22-ўринда қайд қилинган бўлса, супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) 34-поғонадан жой олган. Аҳмадалиев айни вақтда WBA йўналиши рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов ўз вазнида 14-поғонадан жой олган.
WBC йўналиши бўйича рейтингда ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди