00:44 / 20.05.2019
2 842

Шота Арвеладзе: "Эртага баъзи ўзгаришларни амалга оширамиз"

Шота Арвеладзе: "Эртага баъзи ўзгаришларни амалга оширамиз"
Эртага "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-тури доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубини қабул қилади.
Бугун мазкур учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда "шерлар" устози Шота Арвеладзе иштирок этди.

"Бу гуруҳ босқичидаги охирги ўйин ва жамоалар нима қилишни яхши билишади. Натижа жуда муҳим, ўйинда зарур натижага эришган жамоа ўзини якунда бахтли ҳис қилади. Биз юришимизни давом эттиришга уринамиз.

Биз баъзи ўзгаришларни амалга оширамиз. Бундай намлик босими юқори ҳолатда ушбу йил биринчи марта ўйнаймиз. Унда ўзимизга асқотадиган ўзгаришларга қўл уриб, ўзимиз учун ижобий кўрсаткич қайд этишга ҳаракат қиламиз", - деб грузиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: "Эртага баъзи ўзгаришларни амалга оширамиз"