Испания Кубоги финалидан ўрин олган "Барселона" – "Валенсия" учрашуви ўз якунига теди. “Бенито Вильямарин” стадионида бўлиб ўтган ўйинда валенсияликларнинг қўли баланд келди.
Учрашувни каталонлар устунликда бошлашди, вақт ўтгани сайин валенсияликлар ҳам фаолликни оширишди. Биринчи бўлиб гол уриш “кўршапалаклар”га насиб этди. 21-дақиқада узоқ давом этган узатишлардан сўнг тўп Кевин Гамейрога келиб тушди, ҳужумчи жарима майдони ичида Хорди Альбани алдаб ўтди ва аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.
Орадан кўп ўтмай “Валенсия” иккинчи голни урди, Карлос Солер ўнг қанотдан тезлик олиб, Альбани ортда қолдирди ва жарима майдонига ҳаводан узатма амалга оширди. У ерда Родриго боши билан дарвозага тўпни жойлади.
Иккинчи бўлимда кўк-анорранглилар босимни оширишди, номинал меҳмонлар эса қарши ҳужумда ҳаракат қилишди. “Барса”нинг кетма-кет уринишлари 73-дақиқада ўз самарасини берди. Бурчакдан узатилган тўпни Клеман Лангле боши билан дарвозага йўналтирди, уни Хауме бартараф этди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Лионель Месси бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
Қолган дақиқалар каталонларнинг кучли босими остида ўтди, бироқ "Валесия" футболчилари қарши ҳужумда икки бор юз фоизлик имкониятга эга бўлишди. Дастлаб дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Гонсалу Гедеш мўлжалда адашган бўлса, орадан сал ўтиб португалиялик футболчи узоқ масофадан бўш дарвозани пойлай олмади. Шу билан бирга Эрнесто Вальверде шогирдлари ҳам вазиятни ўнглай олмадилар.
Шу тариқа, “Валенсия” ўз тарихида саккизинчи бор Испания Қироли Кубогини қўлга киритди. Сўнгги бор жамоа 2008 йилда ушбу совринга эга чиққанди.
Испания Кубоги, финал
Барселона – Валенсия 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 21 Гамейро, 0:2 – 33 Родриго, 1:2 – 73 Месси.
Барселона – Силлессен, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто, Коутиньо, Бускетс, Артур (Видаль, 46), Ракитич (Аленья, 76), Нелсон Семеду (Малком, 46), Месси.
Валенсия– Доменек, Габриэл, Гарай, Гайя, Солер, Васс, Коклен, Парехо (Кондогбиа, 65), Гедеш, Родриго (Диакаби, 88), Гамейро (Пиччини, 72).
Огоҳлантиришлар: Гайя (53), Бускетс (61), Кондогбиа (70), Видаль (89).
***
Гамейронинг голини томоша қилинг:
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди