date

Шота Арвеладзе: "Жавоҳир Сидиқов 6 ойга сафдан чиқди"

Шота Арвеладзе: "Жавоҳир Сидиқов 6 ойга сафдан чиқди"
"Пахтакор" - АГМК (4:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
"Осиё чемпионлар лигасидаги "Ал Аҳли"га қарши салбий натижадан кейин руҳан қийин эди. Биз ОЧЛга албатта қайтамиз, аммо бу вақт масаласи. Биринчи таймда омадимиз келди.

Тўрт кундан сўнг биз Лига Кубоги доирасида ўйнаймиз. Кўплаб футболчиларимиз терма жамоага кетишади, шу боис ёшларни синаб кўрдик.

Жавоҳир Сидиқов тахминан 6 ойга сафдан чиқди. Афсуски у мавсум охирида майдонга тушиши мумкин холос. Ҳамдамов ҳам икки ҳафтага сафдан чиқди. Ундан олдинроқ Садриддин Абдуллаев ҳам операция қилинганди.

Жаҳонгир Аҳмадов U-21 биринчилигида қизил карточка олди ва 3 та ўйинни ўтказиб юборади. Ўнг қанотдаги Сайфиевнинг ҳаракатларини кузатиш қизиқ бўлди", - дейди Шота Арвеладзе.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: "Жавоҳир Сидиқов 6 ойга сафдан чиқди"