18:48 / 01.06.2019
2 957

WBA рейтингида Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов юқорига кўтарилди

WBA рейтингида Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов юқорига кўтарилди
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик икки боксчи Шаҳрам Ғиёсов (8 та ғалаба, 6 та нокаут) ва Исроил Мадримов (2 та ғалаба, 2 та нокаут) юқорилашга муваффақ бўлди, дея хабар берди GoSport.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов май ойи учун чиқарилган рейтингда апрель ойига нисбатан бир поғона юқорилаб, 13-ўринга жойлашди. У февраль ойи учун чиқарилган рейтингда кучли 15 таликни тарк этганди.

Маълумот учун, Шаҳрам апрель ойи сўнгида америкалик Эммануэль Тейлорни очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, WBA International чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Янгиланган рейтингда супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифаси вакили Исроил Мадримов (2 та ғалаба, 2 та нокаут) ҳам юқорилашга муваффақ бўлди. Бу сафар Мадримов бир поғона юқорилаб, март ойида бўлгани каби 6-поғонага қайтди.

Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (6 та ғалаба, 5 та нокаут) ўтган ойдаги каби иккинчи ўринда, супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашев (16 та ғалаба, 14 та нокаут) эса рейтингда 4-ўринда қолган. Рейтингдан ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » WBA рейтингида Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов юқорига кўтарилди