Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида тўртта йўналиш — WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби, британиялик Энтони Жошуа (22-1, 21 КО) кутилмаганда камарлар учун даъвогар Энди Руисга (33-1, 22 КО) имкониятни бой бериб қўйди.
У Нью-Йоркдаги «Мэдисон сквер гарден» аренасида ўтган 12 раундлик жанги мексикалик боксчига 7-раундда техник нокаут билан мағлуб бўлди.
Жангнинг учинчи раундида аввалига Энди Руис нокдаунга учради, аммо шу раунднинг ўзида Руиснинг кетма-кет зарбаларидан сўнг Жошуанинг ўзи ҳам икки марта нокдаун ҳолатига тушди.
7-раундга келиб Энди яна фаоллашди ва яна икки марта британиялик чемпионни ерга қулатишга муваффақ бўлди. Тўртинчи нокдаундан сўнг рефери Жошуадан бир неча марта жангни давом эттира олиш-олмаслигини сўради, аммо Энтонидан аниқ жавоб бўлмагач, ҳакам жангни тўхтатди ва 7-раунднинг 1:27 сонияси ўтиб бораётганда техник нокаутни қайд этди.
Натижада Энди Руис кутилмаган ғалаба эвазига бир йўла тўртта чемпионлик камарини ўзиники қилиб олди.
Ушбу жанг британияликнинг 2018 йил сентябрда россиялик Александр Поветкинга қарши ғалабали жангидан кейин биринчиси бўлди.
Жошуа даставвал америкалик Жарелл Миллер билан жанг қилиши керак эди, бироқ у допинг-синовдан ўта олмай, жангдан четлатилганди. 1 май куни унинг ўрнига Руис жанг қилиши маълум бўлган.
Шунингдек, Жошуа биринчи марта АҚШда жанг ўтказди.
Британиялик IBF камарини 7-марта, WBA камарини 4-марта ва WBO камарини 2-марта ҳимоялай олмади. У IBF камарини 2016 йилда америкалик Чарльз Мартинга, WBA камарини 2017 йил украиналик Владимир Кличкога ва WBO камарини 2018 йил мартида янги зеландиялик Жозеф Паркерга қарши жангларда қўлга киритган.
Эндиликда 29 ёшли Жошуанинг ҳисобида 22 та ғалабадан кейин битта мағлубият бор.
Руис чемпион унвони учун иккинчи марта жанг ўтказди. У ушбу ғалабадан кейин ғалабалари сонини битта мағлубият билан 33 тага етказиб қўйди.
Ўта оғир вазндаги 4-нуфузли камар айни вақтда америкалик Деонтей Уайлдерга тегишли.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди