“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ финалида “Тоттенҳэм” устидан (2:0) қозонилган ғалабадан кейин баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Жамоамга осон эмасди – биз салкам уч ҳафта ўйин амалиётсиз қолиб кетгандик. Финалда энг муҳими натижа. Йигитлар ҳеч бир соҳада рақибга имкон беришмади. Айнан шу жиҳат финалда муҳим эди. Алиссон бир нечта ажойиб “сейв”ларни амалга оширди. Кўп гапирмоқчи эмасман, чунки биз ғалаба қозондик. Шунчаки бу ютуқдан роҳатланмоқчиман.
Эҳтирослар авжига чиққан кеча бўлди, аммо мен буни жуда босиқлик билан қабул қилдим. Мен учун кубокни қўлга киритиш у қадар муҳим эмасди. Менга йигитларнинг айнан шу соврин учун жон жаҳдлари билан курашаётганлари ёқди. Ливерпулга ана шундай юқори “нота”да бориш ва у ерда мухлислар билан байрам қилишимиз мен учун қизиқроқ. Ушбу лаҳзаларни интиқлик билан кутаяпман” дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.
“Ливерпуль” 1 июнь оқшомида олтинчи ЕЧЛ ғолиблигига эришди. Финал баҳсида “қизиллар”га ғалаба келтирган голларга Муҳаммад Салоҳ ва Дивок Ориги муаллифлик қилишди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди