07:50 / 03.06.2019
2 193

Арсен Венгер ЕЧЛ финали ҳақида фикр билдирди

Арсен Венгер ЕЧЛ финали ҳақида фикр билдирди
Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер ЕЧЛ финалида “Тоттенхэм” – “Ливерпуль” учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ливерпуль” ушбу ўйинда юқори темпда ўйнагани йўқ. Бундан эса “Тоттенхэм” фойдаланиб қолиши керак эди. Афсуски, улар янада кучли футбол намойиш қилишга кучлари етмади. Бу клубнинг кўрсатадиган ўйин даражасига боғлиқ эмас. Ҳаммаси клубларнинг руҳиятида дея оламан”, - деб Венгер сўзларидан келтирмоқда BBC.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 2:0 ҳисобида “Ливерпуль”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, “қизиллар” ўз тарихида 6-маротаба Чемпионлар лигасини қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арсен Венгер ЕЧЛ финали ҳақида фикр билдирди