Хабарингиз бор, маҳоратли боксчимиз Исроил Мадримов эртага, профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказади. Ушбу жанг аввалида, биз боксчилар ва мутахассислар фикрига қизиқдик.
Зуфар Сулайманов – Ўзбекистон профессионал бокс терма жамоаси мураббийи
- Исроилда улкан ҳаваскор бокс тажрибаси бор. Жисмоний имконияти ҳам мукаммал. Қолаверса, ўзига хос “Панчер”. Ўйлайманки, Мадримов жангни муддатидан аввал якунлайди.
Ҳасанбой Дўстматов – боксчи
- Биласизми, Исроил профессионал боксда ўзини жуда эркин ҳис қилади. Гўёки, шу спорт тури учун туғилгандек. Қолаверса, ёш ва истеъдодли боксчи. Исроилнинг устунлик жиҳати шунда. Насиб қилса, эртага нокаут билан рақибини мағлуб этади. Исроил яратганни ўзи қўлласин. Фақат олға!
Мансур Муқимов – мураббий
- Исроилга ҳаваскор боксдаги пойдевор қўл келади. Эътибор беринг, у ҳаваскор боксда Кубанинг энг номдор вакилларини мағлуб эта олган. Баъзан ҳакамларнинг адолатсизлиги туфайли катта мусобақларда натижа қила олмай қолганди. Аслида, у ўша турнирларнинг биз учун чемпиони ҳисобланади. Мадримов рингда жанговар усулни қўллайди. Кутилмаганда хужумлар уюштириб, рақибларини эсанкиратиб қўяди. Бир сўз билан айтганда бошқа боксчиларда йўқ бўлган хислатларга эга. Камтарин ва меҳнаткаш йигит. Устунлик томонлари шунда. Албатта ғалаба қозонади. Омад ёр бўлсин!
Ферузбек Юлдашев – боксчи
- Исроил биринчи номер бўлиб, ҳар икки қўл билан ҳам мукаммал ишлай олади. Энг асосийси қўрқмай, ҳайиқмай жанг олиб боради. Устунлик жиҳати шунда деб ўйлайман.
Шерзод Аҳмедов – бокс бўйича ҳакам
- Шунчаки, унинг яхши тайёргарлигида.
Фаррух Қиличев – мураббий
- Исроил ақлли боксчи. Қайси вақт зарба йўллашни ва ўз вақтида ҳимояланишни билади. Энг асосийси яхши спорт формасида. Қолгани яратганнинг инояти.
Жамшид Нажмиддинов – боксчи
- Исроилнинг ҳозирги кундаги спорт формаси профессионал боксга тўла хос ва мос. Машғулотларига эътибор қаратганимда бемалол 10-12 раунд ишлаяпти. Рақибининг жангларини кўриб чиқдим. У очиқ бокс тарафдори. Исроил эса, рингда ўз ўрнида биринчи ва керак бўлса иккинчи рақамли бўлиб ҳам ишлай олади. Бир сўз билан айтганда ақлли боксчи. Унинг устунлиги шунда. Дуо қиламиз ва ишонамиз эртага ушбу укамиз ғалаба қозонади.
Шерзод Юлдашев – боксчи
- Исроил иродали ҳамда кучли зарба соҳиби саналади. Рингда у ҳақиқий профессионал. Умуман олганда ақлли юришлар қила олади. Ўйлайманки, эртага ғалаба қозонади.
Фаррух Мадаминов – собиқ боксчи, мураббий
- Исроил яхши спорт формасига кириб олган. Ҳаваскор боксдаги мағлубияти яъни Осиё чемпионатидан кейин ўз устида жиддий ишлади. Камчиликларни бартараф эта олди. Жисмоний тайёргарлик аъло даражада деб ўйлайман. Асосийси унда ҳавaскор боксда улкан тажриба бор. Айни шу жиҳатлар унинг учун қурол вазифасини ўтайди.
Бобур Нажмиддинов – “Cocky Buffalo” промоушени мураббийи
- Очиғи, Исроилнинг рақиби жангларини кузата олмадим. Лекин, Мадримов борасида ўзимнинг фикрларим бор. Исроилнинг тезкорлиги, ҳужумкорлиги ва ҳаваскордаги тажрибаси унга қўл келади. Лекин рақибга ҳам паст баҳо бермаслик керак. Сабаби, унинг профессиоанл боксда улкан тажрибаси бор. Профидаги ҳар битта жанг бир йиллик машғулотга тенг дея - мутахассислар томонидан эътироф этилади. Шундай экан, эртага яхши жанг бўлади деб ўйлайман.
Аҳмадбек ЭШМАТОВ тайёрлади
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?