U-20 ЖЧ. Илк финалчининг номи маълум бўлди

  • 11 июнь 2019, 23:07
  • 1 147
  • Спорт
  • U-20 ЖЧ. Илк финалчининг номи маълум бўлди
    Польша яшил майдонларида бўлиб ўтаётган 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги мундиалнинг биринчи ярим финал баҳси ўтказилди.
    Унда Украина терма жамоаси Италия вакиллари билан тўқнаш келди. Учрашувда Сергей Булеца томонидан киритилган ягона гол Украинани мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига олиб чиқди.

    Украина U-20 – Италия U-20 1:0 (0:0, 1:0)
    Гол:
    1:0 – 65 Булеца.

    Украина U-20 – Лунин, Попов, Бондарь, Конопля, Чех (Хахлев, 69), Бескоровайный, Дришлюк, Корниенко, Булеца (Сафронов, 83), Сикан (Супряга, 63), Кащук.

    Италия U-20 – Плиццари, Пеллегрини, Дель Прато, Раньери, Габбия, Эспозито (Капоне, 73), Фраттези (Альберико, 46), Белланова, Трипальделли (Оливьери, 84), Скамакка, Пинамонти.

    Огоҳлантиришлар: Сикан (1), Попов (55), Раньери (75).
    Четлатиш: Попов (79).

    Фикрлар

    » » U-20 ЖЧ. Илк финалчининг номи маълум бўлди