15:56 / 15.06.2019
2 978

Криштиану Роналду учун ақлбовар қилмас мавсум: рақамлар ва рекордлар

Криштиану Роналду учун ақлбовар қилмас мавсум: рақамлар ва рекордлар
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўтган мавсум ҳақидаги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
"Қандай унутилмас мавсум! Янги тажрибалар, катта клуб, мукаммал шаҳар, янгиланган рекордлар ва яна учта соврин!

"Ювентус" мухлисларига мени Италияда яхши кутиб олишганлари учун миннатдорчилик билдираман! Сиз бизнинг ғалабаларимиздаги муҳим ўринсиз!

Бутун дунёдаги мухлисларимга ва айниқса мамлакатимиз учун яна бир тарихий ғалаба қозонишимизга ёрдам берган барча португалияликларга раҳмат. Сиз доим менинг юрагимда ўз ўрнингизга эгасиз!

2019 йилда мен билан бўлган ажойиб лаҳзалар ва янги рекордлар ҳақида унутмайман:

- Италия Суперкубогидаги ғалаба голи;
- А Сериядаги ғалаба, энг яхши ўйинчи ва 21 та гол;
- Миллатлар Лигасидаги ғалаба ва хет-трик;
- Чемпионлар Лигасида биринчи бўлиб 100 та ғалаба ва 125 та гол урган ўйинчи;
- УЕФАнинг 10 та совринини ютган биринчи ўйинчи;
- Терма жамоалар учун барча финалларда гол урган биринчи ўйинчи: Жаҳон чемпионати, Европа Чемпионати, Конфедерациялар Кубоги ва Миллатлар Лигаси;
- 2004 йилдан 2019 йилгача терма жамоалар иштирокидаги охирги 10 та финалнинг ҳар бирида гол урган биринчи футболчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду учун ақлбовар қилмас мавсум: рақамлар ва рекордлар