21:19 / 19.06.2019
2 032

"Пахтакор" Германия ва Англия клублари ҳамкорлик қиладиган компания билан шартнома имзолади

"Пахтакор" Германия ва Англия клублари ҳамкорлик қиладиган компания билан шартнома имзолади
"Пахтакор" футбол клуби жаҳонга машҳур "Double Pass" компанияси билан ҳамкорликни янги даражага олиб чиқади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу компания футбол клублари тузилмасини ўрганиб, клуб, футболчилар ва академияларнинг янада ривожланиши учун ёрдам бериб келади. Унинг мутахассислари клубларда бўлиб, маълум вақт давомида бутун тизимни ўрганиб чиқишади ва иш қай даражада профессионал йўлга қўйилгани ҳақида ўз хулосасини беради.

Шу тариқа клуб ўз фаолиятини янада яхшироқ йўлга қўйиши ва нималарга эътибор бериши зарурлиги ҳақида тушунчага эга бўлади. Май ойида ушбу компания ходимлари "Пахтакор" футбол клуби фаолиятини текширишган ҳамда бу борада илк хулосаларини эълон қилишганди. Имзоланган шартномага кўра, энди клубда бошланган иш давом эттирилиб, компания барча соҳаларда ишни ривожлантиришда бевосита кўмак кўрсатади.

"Double Pass" компанияси Германия бундеслигаси, Англия премьер-лигаси ҳамда жаҳонга машҳур клублар билан ҳамкорлик қилиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" Германия ва Англия клублари ҳамкорлик қиладиган компания билан шартнома имзолади