Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике эгаллаб турган лавозимини тарк этди.
Бу ҳақда "Marca" газетаси хабар тарқатди. Испания футбол федерацияси бош мураббийнинг аризасини қабул қилди.
Федерация раҳбари Луис Рубиалес бу ҳақда тезкор матбуот анжуманида расман маълум қилишини айтиб ўтди. Луис Энрике оилавий шароит туфайли терма жамоа билан хайрлашди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мутахассис Испания терма жамоасини ЖЧ-2018дан кейин қабул қилиб олганди. Охирги ўйинларда эса унинг ёрдамчиси Роберто Морено бошқариб келаётганди. Эндиликда айнан унинг бош мураббий бўлиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди