2020 йилги Токио Олимпиадасининг бокс турнири ва унга саралаш мусобақаларини AIBA эмас, Халқаро Олимпия Қўмитаси ўтказадиган бўлди.
Бугун, 26 июнь куни ХОҚнинг Лозаннада бўлиб ўтган сессияси яширин овоз бериш йўли билан Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA)ни мазкур ваколатдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарди.
Reuters хабарига кўра, AIBA`нинг Олимпиададан четлатилишига ташкилотдаги молиявий муаммолар ва унинг раҳбарияти билан боғлиқ можаро сабаб бўлган.
Ҳаваскор бокснинг бош ташкилоти бир неча йиллардан буён молиявий танг аҳволда қолмоқда. Ҳозирда у 16 млн доллар қарзга ботган.
Шунингдек, AIBA раҳбарлиги учун кечаётган ички курашлар ва унга ўзбекистон Ғофур Раҳимовнинг президент этиб сайланиши мазкур ташкилотнинг ХОҚ билан муносабатларини кескинлаштириб юборган. Мазкур можаро ортидан ҳатто бокс ҳам олимпия таснифидан чиқариб юборилиши мумкин эди.
АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш департаменти Раҳимовга нисбатан Магнитский акти доирасида санкция қўллаган, унинг долларда ҳар қандай молиявий операцияни амалга оширишига тақиқ қўйилган. Ғофур Раҳимов мазкур айбловларни рад этиб келади.
Ўзбекистонлик бизнесмен 2018 йил ноябрь ойида Халқаро Олимпия Қўмитасининг огоҳлантиришига қарамай, AIBA президенти лавозимига сайланган эди. 2019 йил март ойида эса у ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди ва унинг ўрнига ташкилотга вақтинчалик раҳбар сайланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ХОҚ Ижроия қўмитаси Токио Олимпиадаси учун бокс йўлланмалари қай тартибда ўйналишини тасдиқлаган эди.
Унга кўра, Токиода эркаклар ўртасида 8та, аёллар ўртасида эса 5та вазн тоифалари бўйича жанглар ташкил этилади. Саралаш турнирлари келаси йилнинг январь-май ойларида ўтказилиши белгиланган. Бу оралиқда 4та қитъавий ва 1та жаҳон миқёсида саралаш турнирлари ўтказилади.
Саралаш мусобақалари мезбонлари ҳозирча эълон қилинмади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?