Тошкентнинг «Бинокор» хоккей клуби Қозоғистон чемпионатида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Kun.uz нашри.
Аввалроқ, Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Россиянинг Олий Хоккей Лигасида (ОХЛ) иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Бинокор» эса «Ҳумо»нинг фарм-клуби ҳисобланади.
«Бинокор» дастлабки йиғинни 14 июль куни бошлайди. Унгача жамоанинг Қозоғистон чемпионатида иштирок этиши билан боғлиқ барча юридик масалалар ҳал қилиниши керак.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил баҳорида Тошкентда «Ҳумо» муз саройи очилди ва илк маротаба мамлакат чемпионати ўтказилди. Унда Тошкентнинг 4та клуби иштирок этди. Мунтазам чемпионатда «Ҳумо» клуби ғалаба қозонди, бироқ жамоа плей-оффда муваффақиятсизликка учради. «Семурғ» клуби эса якунда Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Маълумот ўрнида, «Бинокор» хоккей клуби 1971 йилда ташкил қилинган. 1973 – 1988 йилларда собиқ СССР чемпионатининг биринчи ва иккинчи лигаларида ўйнаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?