09:35 / 28.06.2019
2 698

Копа Америка. Парагвайни пенальтилар сериясида енгган Бразилия ярим финалга чиқди (видео)

Копа Америка. Парагвайни пенальтилар сериясида енгган Бразилия ярим финалга чиқди (видео)
Бразилияда давом этаётган Копа Америка мусобақасида плей-офф босқичи старт олди.

Чорак финалнинг илк ўйинида мезбонлар Парагвай миллий жамоасига қарши майдонга тушди ва пенальтилар сериясига кўра кейинги босқичга йўл олди.

Бразилияликлар 70 фоизлик тўп назоратига эга бўлишганига ва меҳмонлар 58-дақиқадан кейин бир киши кам бўлиб ўйнаганига қарамай, ўйинда ҳисоб очилмади. Зарбалар бўйича ҳисоб – 26:5, аниқ зарбалар – 8:1.

Пенальтилар сериясини Парагвай миллий жамоаси бошлади ва дастлабки зарбадаёқ хатога йўл қўйди – ҳимоячи Густаво Гомеснинг зарбасини Алиссон қайтариб қолди. Мезбонлардан эса тўртинчи зарбага келиб Роберто Фирмино адашди, у тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. Фирминодан кейин тўпга яқинлашган Дерлис Гонсалес ҳам рақибининг хатосини такрорлади. Габриэль Жезуснинг аниқ зарбасидан кейин Бразилия ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
[media=https://youtu.be/jc_K7gKjqqc]
Тите қўл остидаги жамоа финал йўлида Венесуэла-Аргентина жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан бугун тунги 00:00да бошланади.

Копа Америка
Чорак финал
Бразилия – Парагвай 0:0, пен. - 4:3
Бразилия
– Алиссон, Филипе Луис (Алекс Сандро, 46), Маркиньос, Тиаго Силва, Дани Алвес (Лукас Пакета, 85), Аллан (Виллиан, 71), Коутиньо, Артур, Фирмино, Габриэл Жезус, Эвертон.
Парагвай – Фернандес, Алонсо, Бальбуэна, Пирис, Гомес, Альмирон, Ортис, Перес (Рохас, 74), Санчес (Эскобар, 78), Арсамендия (Вальдес, 61), Гонсалес.
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3.
Огоҳлантиришлар: Арсамендия (30), Пирис (34), Алонсо (37), Филипе Луис (44), Фирмино (47), Артур (84).
Четлатиш: Бальбуэна (58)

29 июль, 00:00. Венесуэла — Аргентина
29 июль, 04:00. Колумбия — Чили
30 июль, 00:00. Уругвай — Перу

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Копа Америка. Парагвайни пенальтилар сериясида енгган Бразилия ярим финалга чиқди (видео)