2 655
Равшан Эрматов ЎФАни Умид Аҳмаджонов бошқарган вақтда ижобий ўзгаришлар бўлганини тан олди
Фото: ЎФА матбуот хизмати
ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов матбуот вакиллари билан бўлган учрашув вақтида ҳакамлик, ОФК ва ФИФА билан алоқалар ҳақида фикр билдирди. Шу билан бирга Эрматов ўзбек футболини Умид Аҳмаджонов бошқарган вақтда ижобий ўзгаришлар бўлганини айтиб ўтди.
«Ҳакамлик ислоҳотга муҳтож бўлиб қолган, буни тан олиш лозим. Ҳакамликни ҳаваскорликдан бошлаб бўлмайди. Биз бу соҳани профессионал даражага олиб чиқмоқдамиз, аммо ҳаваскорлар бузиб қўймоқда.
Ҳаваскор ҳакам ким? У заводда ёки бошқа жойда ишлаши мумкин. Профессионал ҳакам эса ўз касбини мукаммал эгаллаш учун маҳоратини ошириб боради, майдонда шуғулланади.
Бу борада натижани яхшилаш учун ҳакамларни ОФК ва ФИФА талабига жавоб берадиган тизим яратиш устида иш олиб бормоқдамиз. Ҳозир ҳам шундай ҳаракат бор, аммо бу тизимли эмас.
Менга олдинги раҳбарлардан қандай мерос қолди? Аввало уларнинг барчасига раҳмат айтмоқчиман. Мираброр Усмонов футбол раҳбариятига келгани ҳамоно тан олиб айтган эдики, мен футболга тушунмайман, аммо барча шароитни яратиб бераман, деганди. Мираброр Зуфарович ўз сўзининг устидан чиққанди.
Ундан кейин футболни бошқарган раҳбарият (Умид Аҳмаджонов - таҳририят изоҳи) даврида ҳам ижобий ўзгаришлар бўлди. Масалан, трансляция масаласида кўп ишлар амалга оширилди», — дейди Равшан Эрматов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?