Аргентина ҳамда Чили термалари Копа Америка-2019нинг бронза медаллари учун баҳс якунланди.
Учрашувнинг 12 дақиқасида аргентиналиклар сардори Лионел Мессининг чиройли пасидан сўнг, Серхио Агуэро ҳисобни очди. Кейин эса Пауло Дибала орадаги фарқни оширди. Ўйиннинг 37 дақиқасида Лионель Месси рақиб сардори Гэри Медель билан жанжаллашиб кетди ва ҳакам иккала футболчини майдондан четлатди.
Иккинчи бўлим бошларида эса Артуро Видал пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди ва ўйин ушбу натижа билан якунланди.
Аргентина терма жамоаси ўз тарихида бешинчи маротаба ушбу мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.
Аргентина – Чили 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 12 Агуэро, 2:0 – 22 Дибала, 2:1 – 59, пенальти Видаль.
Аргентина – Армани, Отаменди, Тальяфико, Пеццелья, Фойт, Паредес, де Пауль, Ло Чельсо (Фунес Мори, 90), Агуэро (Суарес, 81), Дибала (Ди Мария, 67), Месси.
Чили – Арьяс, Исла, Диас, Хара (Марипан, 50), Босежур, Видаль, Арангис (Кастильо, 83), Санчес (Фернандес, 17), Пульгар, Варгас, Медель.
Огоҳлантиришлар: Босежур (16), Видаль (26), Пульгар (45), Пеццелья (57), Паредес (63), Фойт (79), Тальяфико (90).
Четлатишлар: Медель (37), Месси (37).
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди