Бокс бўйича ўта оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпион Майк Тайсон ESPN телеканали сўровнома асосида тузган спортдаги энг “золим” спортчилар рейтингига изоҳ берди.
Рўйхатнинг энг юқори поғонасини “Барселона” футбол клуби ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес эгаллаганди. 2-ўринга инглиз футболчиси Жоуи Бартон қўйилган, Тайсон эса “бор-йўғи” 3-ўринга лойиқ деб топилган. Собиқ боксчи Киевда мухлислари билан учрашувда ушбу рейтингга айнан у бошчилик қилиши кераклигини таъкидлаб ўтган.
“Мен учинчиман? Унда ким биринчи? Суарес? Мен бу йигитни танимайман. У ҳам тишлаганми? У бу қилмиши учун 3 млн доллар жарима тўлаганига ишончим комил эмас. Бундай рўйхатни тузганингизда, билингки, биринчи ўринда мен бўлишим керак”, деб айтган Тайсон.
Олимпия чемпиони, кўп карра жаҳон чемпиони ва бир нечта жаҳон рекордлари соҳиби Тайсон спорт фаолиятини 2005 йилда якунлаган. У ўзининг тажовузкор феъли билан ажралиб турган.
1997 йил июлда “темир” Майк ва Эвандер Холифилд ўртасида машҳур жанг бўлиб ўтган. Жанг вақтида Тайсон рақибининг аввал ўнг қулоғини, сўнгра чап қулоғини тишлаб олган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди