Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси нима сабабдан Америка кубогида учинчи ўрин учун баҳсдан кейинги тақдирлаш маросимида қатнашмаганлигини изоҳлаб берди.
“Мен медални олишни истамадим, чунки биз коррупцияни бир қисми бўлишни истамадим. Биз бундан кўпроғига лойиқ эдик, аммо бизга финалга чиқиш имконини беришмади.
Коррупция ва ҳакамлар ишқибозларга футболдан завқ олиш имконини беришмади. Футбол қоидалари бузилди. Улар очиқчасига бизни финалга чиқишимизни исташмади. Ҳақиқатни айтиш лозим.
Бразилия Америка кубогида ғолиб чиқадими? Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Афсуски, ҳаммаси Бразилия учун қилингандек туюлаяпти менга.
Ҳакамлик ва VAR тизими Перуга қийинчилик туғдирмаслигига умид қиламан. Шундагина улар рақибга қаршилик кўрсата олиши мумкин. Аммо бундай бўлишига очиғи кўзим етмаяпти”, дея таъкидлаб ўтди Месси. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди