07:19 / 16.07.2019
2 634

"Бунёдкор" Белорусь Олий лигаси вакилини мағлуб этди

"Бунёдкор" Белорусь Олий лигаси вакилини мағлуб этди
Бугун "Бунёдкор" Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида Белорусь чемпионати олий лигаси вакили "Городея" клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

"Городея" шаҳрида кечган учрашувда "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов шогирдлари бундан уч кун олдин "Смолевичи" клубини енгишга эришган эдилар.

Назорат ўйини
"Бунёдкор" - "Городея" (Белорусь) 2:1
Голлар:
Максим Ровбот (34 автогол), Муҳаммад Диалло (58) - Дмитрий Байдук (72).

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Дилшод Аҳмадалиев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Нурилло Тўхтасинов, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов.

Захирадагилар: Абдумавлон Абдужалилов, Элдор Адҳамов, Бобур Фарҳодов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Фаррух Икромов, Муҳаммад Диалло, Жасурбек Жалолиддинов, Санжар Рихсибоев, Владислав Нуриев, Валерий Акопов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" Белорусь Олий лигаси вакилини мағлуб этди