11:34 / 16.07.2019
3 371

Шоҳжаҳон Эргашев: Мен ҳечкимдан қочмадим! (фото)

Шоҳжаҳон Эргашев: Мен ҳечкимдан қочмадим! (фото)
Ўтган 2-3 ҳафта мобайнида профессионал боксда енгилмай келаётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев ҳақида турли ҳил гаплар тарқалди. Мазкур гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида Sports.uz нашри Шоҳжаҳон билан боғланди ва суҳбатлашди.

– Салом Шоҳжаҳон! Аввало соғлиғингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
– Ассалому алайкум! Менинг соғлиғим аъло даражада хавотирга ўрин йўқ!

– Барчамиз сизни автоҳалокатга учради деб эшитдик, шу воқеага ойдинлик киритсангиз?
– Ҳа ўтган ой охирги кунларида шундай бўлди. Лекин воқеа сизлар эшитгандек эмас. Тўғри дўстим билан автоҳалокатга учрадик, аммо менга ҳеч қандай оғир тан жароҳат етмади, Аллоҳга шукр. Бироқ дўстим шикастланди. Нима бўлганда ҳам менинг аҳволим жуда яхши. Вазиятдан фойдаланган ҳолда мени қўллаб-қувватлаб турган барча яқинларим ва мухлисларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ва ҳар хил миш-мишларга ишонмасликларини сўрайман!

– Нега унда ижтимоий тармоқларда жим бўлиб қолдингиз ва сиз билан алоқа ўрнатиб бўлмади?
– Биласизми шундай кунлар ҳам бўладики дунёда ўзингиз ёлғиз бўлишни истайсиз. Бу эса ўзингизнинг режаларингизни тўғри амалга ошириш учун қулай вақт бўлади. Ана шундай кун менинг бахтсиз ҳодисага учраган вақтимга тўғри келди. Бори шу. Мен ҳеч кимдан қочмадим ва қочишга ҳаракат қилмадим.

– Айни кунда нималар билан машғулсиз?
– Ҳозир АҚШдаман. Доимгидек машғулотларга зўр бермоқдаман.

– Машғулотларни бошлаганингиздан хурсандмиз. Навбатдаги жангингиз қачон бўлади?
– Рахмат. Насиб қилса 17 август куни “Showtime” телеканали томонидан уюштириладиган бокс кечасида рингга кўтариламан. Ҳозирда промоторим рақиб боксчи излашмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шоҳжаҳон Эргашев: Мен ҳечкимдан қочмадим! (фото)