20:10 / 19.07.2019
3 001

Юлдузли таркибга эга "Шанхай СИПГ" Аҳмедовга янги шартнома таклиф қилди

Юлдузли таркибга эга "Шанхай СИПГ" Аҳмедовга янги шартнома таклиф қилди
"Шанхай СПИГ" 2020-2021 йиллардаги мавсумни ҳам терма жамоамиз сардори билан ўтказишга қарор қилди.
Бу ҳақда Хитой нашрларидан бири хабар берди. Унда ёзилишича Витор Перейра шартномаси якунига етаётган Одил Аҳмедовни жамоада олиб қолиш кераклиги ҳақида раҳбариятга айтган.

Музокаралардан сўнг, Аҳмедов ва "Шанхай СПИГ" ўртасидаги шартнома яна 2 йилга узайтирилди.
Бу хабарга аниқлик киритиш учун футболчимиз билан боғландик.

"Дарҳақиқат клуб билан тузган шартномам узайтирилди. Менга билдирилган ишонч учун жамоа мураббийи ва раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Клуб ўз олдига ҳар бир қатнашадиган мусобақасида, шу жумладан ОЧЛда зафар қучиш вазифасини қўйган. Қолаверса кучли чемпионатда фаолиятимни давом эттириш ўзим учун ҳам муҳим. Ҳозир Хитой чемпионати Осиёнинг энг кучли лигаларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас", -дейди Одил Аҳмедов championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, "Шанхай СИПГ" яқиндагина бразилиялик Элексон билан хайрлашган ва унинг ўрнига австриялик Марко Арнаутовични олиб келган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Юлдузли таркибга эга "Шанхай СИПГ" Аҳмедовга янги шартнома таклиф қилди