20:09 / 26.07.2019
1 837

Ибрагимович: "Қачон сен энг зўр бўлганингда, доимо сени овлашади"

Ибрагимович: "Қачон сен энг зўр бўлганингда, доимо сени овлашади"
"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби форварди Златан Ибрагимович "Лос-Анжелес"га қарши дерби ўйиндаги вазият ҳақида фикр билдирди.
Учрашувда Златан рақиб футболчиси Моҳаммед Мунирни юз суягини синдирган эди. Ҳаводаги тўп учун курашда хужумчи тирсаги билан рақибига зарба берган.

"Мен одатдаги каби сакрадим. Бу йигитчани атайлаб хафа қилиш ёки жароҳат етказиш ниятим йўқ эди. Муаммо шундаки, мени барчадан бўйим баландроқ, шунинг учун қачон мен сакраганимда, чеккадан бу бошқача кўринади.

Хар сафар тўп учун курашга киришганимда, рақибларим доимо хаяжонланишади, йиқилиб олишни бошлашади. Бу кулгули ҳолат.

Мени доимо овлашаётганини хис қиламан. Бироқ, қачон сен энг зўр бўлсанг, доимо сени овлашади.
Менга ёқмаган нарса, мағубиятдан кейинги шикоятлар. Биз бу даражада тўхтаб қолмаймиз. Мағлубият, мағлубият, хеч нарса қила олмайсиз, фақат юракдан ишлашингиз керак.

Мағлубиятдан кейин бахоналар қидириш жонга тегди... Бу нима ахвол? Қачон-ки мағлуб бўлсангиз, сиз майдонда рўй бермаган вазиятлар билан шуғуллана бошлайсиз," - деди Ибрагимович.

Маълумот учун МЛС 37 ёшли форвардни дисквалификация қилмади.

Швециялик хужумчи билан тўқнашувда жароҳат олган Мунир операция қилинди ва 1 ойга сафдан чиқди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ибрагимович: "Қачон сен энг зўр бўлганингда, доимо сени овлашади"